BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
07.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ВА ЯҚИН ШАРҚ БОЗОРЛАРИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

06.08.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА МАЛАЙЗИЯ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

06.08.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ: ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

04.08.2026 / Без рубрики

ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ ДОИРАСИДА НАВБАТДАГИ B2B МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

03.08.2026 / Без рубрики

НЬЮ-ДЕҲЛИ ШАҲРИДА ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

10.07.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ЯПОНИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚМОҚДА

Жорий йилнинг 10 июль куни BMB HOLDING вакиллари ҳамда ЯпонияЎзбекистон Савдо уйи президенти Бунёд Ибрагимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
 
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, хусусий секторлар ўртасидаги шерикликни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда миллий маҳсулотларни Япония бозорига олиб чиқиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
 
Учрашувда BMB HOLDING томонидан агросаноат, логистика, экспорт ва қайта ишлаш соҳаларида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар тақдим этилди. Шунингдек, Япония компаниялари билан агротехнологиялар, озиқ-овқат саноати, “яшил” иқтисодиёт ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликлари таъкидланди.
 
Музокаралар чоғида экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Япония бозорига етказиб бериш имкониятлари юзасидан амалий фикр алмашилди. Хусусан, BMB HOLDING томонидан ишлаб чиқарилаётган заъфарон, қуруқ мевалар ва заъфаронли чой маҳсулотларига юқори қизиқиш билдирилиб, уларнинг синов партияларини Японияга экспорт қилиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
 
Конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни изчил кенгайтириш, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.
 
Мазкур мулоқот BMB HOLDINGнинг Япония билан ҳамкорлик географиясини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring