BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
21.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ХИТОЙ БОЗОРИДАГИ ИМКОНИЯТЛАРНИ КЕНГАЙТИРАДИ

19.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING КОРЕЯНИНГ ИННОВАЦИОН МАРКАЗИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

14.11.2026 / Без рубрики

ХИТОЙНИНГ ЕТАКЧИ ҚУРИЛИШ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

12.11.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

10.11.2026 / Без рубрики

​ЭСТОНИЯНИНГ OPERAIL КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

07.10.2026 / Без рубрики

КОРЕЯ ВА UNIDO БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш доирасида BMB HOLDINGнинг Жанубий Корея ҳамда халқаро ташкилотлар билан мулоқотлари изчил давом этмоқда.

​Жорий йилнинг 6 октябрь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) ITPO KOREAнинг Ўзбекистондаги маҳаллий маслаҳатчиси Дониёр Усмонов ҳамда U&K Partners Inc. Бош директори Сонг Чан Хюк билан учрашди.

​Учрашувда UNIDO билан бизнес ва инвестициявий тадбирларда иштирок этиш, эко-индустриал парклар ташкил қилиш, замонавий ирригация технологияларини жорий этиш ҳамда халқаро молиявий ресурсларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

​Мулоқотнинг Корея томони билан кечган қисмида BMB HOLDING лойиҳаларида Корея Эксимбанкининг молиявий имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, ушбу мамлакат ҳукумати ва ишбилармон доиралари вакиллари билан янги учрашувларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

​Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг Кореяга ташрифи доирасида қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли инвестиция лойиҳалари шакллантирилиб, Корея Эксимбанки билан янги ҳамкорлик дастури қабул қилинган эди.

​BMB HOLDING ушбу жараёнларнинг мантиқий давоми сифатида Кореянинг молия институтлари, ишбилармон доиралари ҳамда халқаро ташкилотлар билан амалий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган ташаббусларни фаол илгари сурмоқда.

Учрашув якунида томонлар истиқболли лойиҳалар бўйича амалий ҳамкорликни давом эттириш ва мавжуд имкониятларни биргаликда ўрганишга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring