Жорий йилнинг 13 октябрь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (AIIB)нинг Лойиҳалар ва корпоратив молиялаштириш бўйича глобал мижозлар департаменти бош инвестиция мутахассиси Доминик Ричардс ҳамда инвестиция мутахассиси Шуҳрат Хожиев билан учрашув ўтказди.
Учрашувда BMB HOLDING томонидан илгари сурилаётган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, уларни молиялаштириш имкониятларини ўрганиш ва халқаро молиявий институт билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида BMB HOLDINGнинг бизнес салоҳияти ва истиқболли ташаббусларидан келиб чиқиб, биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар, уларни молиялаштириш механизмлари ҳамда халқаро молиявий ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. Шу билан бирга, таклиф этилаётган ташаббусларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, уларни атрофлича ўрганиш ва амалий ҳамкорлик йўналишларини белгилаш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув доирасида, шунингдек, BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раисининг Хитойга навбатдаги сафари давомида AIIB раҳбарияти билан учрашув ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Конструктив ва ишчан руҳда бўлиб ўтган мазкур мулоқот BMB HOLDINGнинг истиқболли инвестиция лойиҳаларини халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда амалга ошириш имкониятларини ўрганиш ва ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.