BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
21.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ХИТОЙ БОЗОРИДАГИ ИМКОНИЯТЛАРНИ КЕНГАЙТИРАДИ

19.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING КОРЕЯНИНГ ИННОВАЦИОН МАРКАЗИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

14.11.2026 / Без рубрики

ХИТОЙНИНГ ЕТАКЧИ ҚУРИЛИШ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

12.11.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

10.11.2026 / Без рубрики

​ЭСТОНИЯНИНГ OPERAIL КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.10.2026 / Без рубрики

ПАРИЖ ШАҲРИДА BPIFRANCE БИЛАН ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг Европа мамлакатлари бўйлаб бизнес сафари доирасидаги илк музокаралари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтди.
 
Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси кўмагида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг Франция Республикасининг инвестиция банки – Bpifrance’нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка (MENA), Туркия ҳамда Марказий Осиё минтақалари бўйича раҳбари Маэль Мбайе билан учрашуви бўлиб ўтди.
 
Мулоқот давомида BMB HOLDING томонидан амалга оширилаётган ҳамда келгусида режалаштирилган йирик инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришда Франция молия институтлари имкониятларидан фойдаланиш, хорижий сармояларни жалб этиш ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Bpifrance билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалий жиҳатдан кенгайтириш, инвестициявий таклифларни биргаликда кўриб чиқиш ҳамда томонларнинг мавжуд салоҳиятидан келиб чиқиб, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда томонлар BMB HOLDING ва Bpifrance ўртасида аввалдан шаклланган ишбилармонлик алоқаларини ижобий баҳолаб, мавжуд ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар. Илгари йўлга қўйилган мулоқот ва алоқаларни амалий ҳамкорликнинг янги босқичига олиб чиқиш, қўшма инвестициявий ташаббусларни илгари суриш ҳамда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
 
Ушбу музокаралар BMB HOLDINGнинг халқаро молия институтлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, йирик инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва Холдингнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини янги иқтисодий барқарорликлар билан бойитиш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур ҳамкорлик илғор халқаро тажриба ва молиявий механизмларни жалб этиш орқали янги лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ҳамда Холдингнинг халқаро иқтисодий алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
 
Сафар доирасида бўлиб ўтадиган музокаралар ва уларнинг натижалари юзасидан саҳифаларимиз орқали батафсил маълумот бериб борамиз.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring