Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси кўмагида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва PwC халқаро ташкилотининг Люксембургдаги вакили Андрей Чижов ҳамда бир қатор мутасаддилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида BMB HOLDING томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб этиш, холдингнинг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартларга тўлиқ мослаштириш ҳамда аввал жалб этилган маблағларни реструктуризация жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, учрашувда маҳаллий тижорат банклари томонидан турли лойиҳаларга ажратилган кредитларни халқаро молия институтлари ва хорижий манбалар орқали қайта молиялаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши холдингнинг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва инвестициявий имкониятларни кенгайтириш орқали истиқболли лойиҳаларни жадал ривожлантиришга хизмат қилади.
Музокаралар якунида томонлар BMB HOLDING лойиҳаларига узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилиш, мақбул молиялаштириш механизмларини белгилаш ва уларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича муҳим келишувга эришдилар.