2025 йил 18–21 июль кунлари BMB HOLDING тижорат директори Мансур Мусаев бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикасидаги ишчи ташрифини давом эттирмоқда. Сафар доирасида делегация Астана шаҳрида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказиб, амалий ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олмоқда.
Бугунги куннинг асосий воқеаларидан бири сифатида Қозоғистоннинг энг йирик чакана савдо тармоқлари раҳбарлари билан ўтказилган музокаралар бўлди. Жумладан, делегация “Small” савдо тармоғининг тижорат директори Дмитрий Потёмкин, “Anvar” компанияси филиали директори Альбина Абен ва “Magnum” савдо тармоғининг тижорат директори Айдын Дадаев билан учрашувлар ўтказди.
Конструкутив мулоқот чоғида BMB HOLDING томонидан агрокластерларда етиштирилаётган ва чуқур қайта ишланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистон бозорига экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Астана шаҳридаги улгуржи бозорлар инфратузилмаси ва савдо имкониятлари билан яқиндан танишилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур учрашувлар BMB HOLDING’нинг минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, экспорт йўналишларини кенгайтириш ва Қозоғистонда узоқ муддатли ва барқарор шериклик асосларини яратишга қаратилган изчил ва стратегик ҳаракатларининг мантиқий давоми ҳисобланади.
BMB HOLDING Ахборот хизмати