BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
07.10.2025 / Без рубрики

ГЕРМАНИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

30.09.2025 / Без рубрики

ВMB HOLDING ФРАНЦИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

30.09.2025 / Без рубрики

УМИДА ОМОНОВА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ БЎЛДИ!

29.09.2025 / Без рубрики

ЧЕХИЯНИНГ “JUTA” КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

24.09.2025 / Без рубрики

BMB AGRO PLUS ЗАМОНАВИЙ “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА“ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН УЙҒУН РИВОЖЛАНМОҚДА

23.07.2025 / Voqealar

КОРЕЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Корея Республикасидан ташриф буюрган расмий делегация таркибида Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги (MAFRA) ҳамда Корея қишлоқ жамоати корпорацияси (KRC) вакиллари иштирок этиб, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган BMB HOLDING корхоналари фаолияти билан яқиндан танишишди.

Делегацияга Со Инхи, MAFRAнинг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича директор ўринбосари раҳбарлик қилди. Ташриф давомида меҳмонларга BMB HOLDING Кузатув Кенгаши аппарати раҳбари Хайрулла Набижонов ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонлар томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган BMB Agro Plus корхонаси, шунингдек, экспорт учун “ягона дарча” тамойилида фаолият юритувчи BMB-NRC Agrologistics агрологистика маркази фаолияти билан танишилди.

Ташриф доирасида меҳмонларга қуйидаги йўналишлар бўйича тақдимотлар ўтказилди:

  • томат концентрати, сублимация ва қуритиш йўли орқали маҳсулотларни қайта ишлаш жараёнларини қамраб олган чуқур қайта ишлаш технологик линиялари;
  • халқаро стандартларга мос логистика ва экспортни қўллаб-қувватлаш тизими;
  • халқаро талабларга жавоб берадиган сертификация тизими.

Делегация корхоналарда яратилган иш шароитлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги, экологик ва санитария меъёрларига мувофиқлик, шунингдек, ички ва ташқи бозорлар учун экспорт салоҳиятининг кенгайтирилганини алоҳида таъкидлади.

Шуни таъкидлаш лозимки, BMB HOLDING’нинг ишлаб чиқариш имкониятлари нафақат Жиззах вилояти, балки Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги фермер хўжаликлари эҳтиёжларини ҳам тўлиқ қондиришга хизмат қилмоқда.

Ташриф якунларига кўра, томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, чуқур қайта ишланган маҳсулотларни Корея бозорига экспорт қилишда ҳамкорлик қилиш, илғор технологияларни жорий этиш, тажриба алмашиш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро қизиқиш билдиришди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring