Жорий йилнинг 21 октябрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ҳамда Туркия Ҳамкорлик ва Тарққиёт Агентлиги (TİKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эсин Ажар Эргин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида BMB HOLDING фаолияти, экспорт ва импорт лойиҳалари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш, логистика ҳамда ижтимоий соҳа йўналишларида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Мулоқот давомида TİKA раҳбари Ажар Эргин BMB HOLDING томонидан чекка ҳудуд аҳолиси учун яратилаётган иш ўринлари, инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган ижтимоий лойиҳаларга юқори баҳо берди.
Шунингдек, Ажар Эргин хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Темир дафтар” рўйхатидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли учун иш ўринларини яратиш, шунингдек мамлакатимизнинг чекка худудларида хотин-қизларнинг таълим олиши ва бандлигини таъминлашга қаратилган грант лойиҳалари борасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Музокаралар якунига кўра, томонлар беғараз кўмак кўрсатиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи юзасидан бу каби мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.
BMB HOLDING Ахборот хизмати