BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
24.07.2026 / Без рубрики

АВТОМОБИЛСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

24.07.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ АГРОТЕХНОЛОГИК ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

23.07.2026 / Без рубрики

ХИТОЙНИНГ ИЧКИ МЎҒУЛИСТОН АВТОНОМ ТУМАНИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.07.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING – AEEX ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧИ

18.07.2026 / Без рубрики

ИРОҚ КУРДИСТОНИ БИЛАН ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

22.11.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА BERLUSCONI FINANZIARIA ҲАМКОРЛИГИ КЕНГАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва BERLUSCONI FINANZIARIA компанияси (Италия) президенти Паоло Берлускони ўртасида онлайн-музокаралар ўтказилди.

Музокаралар давомида томонлар ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар салмоғини янада кенгайтириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда янги истиқболли йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган устувор масалаларни муҳокама қилдилар.

Хусусан, эришилган келишувлар доирасида энергетика соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошириш, ушбу йўналишда замонавий ва илғор технологияларни жорий этиш орқали янги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, заъфарондан юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ҳамда экспорт географияси кенгайтириш ва ҳажмини ошириш масалалари асосий эътибор марказида бўлди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда футбол ва футзал спорт турларини ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ва спорт инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш мақсадида икки томон ўртасида фикр алмашилди.

Мулоқотда қатор янги қўшма лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди ва бу спорт турлари бўйича стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган амалий қадамлар белгиланди.

Умуман олганда, бўлиб ўтган музокаралар чоғида мамлакатимиз иқтисодиётининг қишлоқ хўжалиги, энергетика ва спорт каби устувор соҳаларида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги қўшма лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган ва амалиётга йўналтирилган ташаббуслар юзасидан аниқ амалий қадамлар белгилаб олинди.

Суҳбат якунида Паоло Берлускони Бекзод Маматқуловни Италияга, ўз навбатида BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси ўз ҳамкорини Ўзбекистонга амалий ташриф билан келиш учун таклиф этдилар.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring