Жорий йилнинг 25 декабрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов Stalogistic компаниясининг бош директори ўринбосари Санжар Аскаров билан ишчи учрашуви ўтказди.
Мулоқот аввалида меҳмонга Ҳолдингнинг асосий фаолият йўналишлари, унинг тизимидаги корхоналар ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган қўшма инвестициявий лойиҳалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Сўнгра учрашувда Ҳолдинг томонидан етиштириб, қайта ишланган маҳсулотларнинг экспортини йўлга қўйиш мақсадида зарур бўлган сув, автомобиль ва авиа ташувлар орқали логистика йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Америка Қўшма Штатлари, Европа мамлакатлари, Россия ва Марказий Осиё давлатларига маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш, шунингдек, Хитой Халқ Республикасидан ускуналар импортини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.