BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
19.09.2026 / Без рубрики

SNACK VALLEY КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.09.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ ЭЛЧИСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАЖМИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

16.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА МУЗОКАРАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

12.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

08.09.2026 / Без рубрики

ҚУВАЙТ БОЗОРИГА МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

09.01.2026 / Без рубрики

BMB-NRC AGROLOGISTICS ФАОЛИЯТИДА ЗАМОНАВИЙ ЛАБОРАТОРИЯ УСКУНАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан ҳамкорлик доирасида Шароф Рашидов туманида жойлашган BMB-NRC AGROLOGISTICS замонавий агрологистика мажмуасига Кореяда ишлаб чиқарилган юқори технологик лаборатория ускуналари олиб келинди.

Мазкур ташаббус экспортга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини лаборатория текширувларидан ўтказиш сифатини ошириш ва жараёнларни тезкор амалга оширишга қаратилган. Замонавий ускуналарнинг жорий этилиши таҳлил натижаларининг аниқлигини таъминлаш, маҳсулотларни халқаро фитосанитария ва сифат стандартларига мувофиқлигини текшириш ҳамда лаборатория тадқиқотлари муддатларини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.

Лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий агросаноат маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлаш ва агрологистика занжирининг барча босқичларида сифат назорати таъминланган ҳолда экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуасида кореялик мутахассислар иштирокида тренинг-семинарлар ташкил этилмоқда. Ушбу ўқув машғулотлари давомида маҳаллий мутахассислар замонавий лаборатория ускуналари билан ишлаш, илғор тадқиқот усуллари ва сифат назорати бўйича халқаро амалиётлар билан танишмоқдалар. Бу эса кадрлар салоҳиятини юксалтириш ва лаборатория инфратузилмасини барқарор ривожлантиришга хизмат қилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring