BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
24.03.2026 / Без рубрики

ПОЙТАХТИМИЗДА ИТАЛИЯ-МАРКАЗИЙ ОСИЁ-ОЗАРБАЙЖОН АГРОБИЗНЕС ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

12.03.2026 / Без рубрики

“КРАСНЫЙ МАЯК” КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН НАВБАТДАГИ МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

12.03.2026 / Без рубрики

ADVAGA ASIA КОМПАНИЯСИ БИЛАН САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

09.03.2026 / Без рубрики

ОЛМАОТА ШАҲРИДА ҚАТОР МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

06.03.2026 / Без рубрики

СУВ РЕСУРСЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

21.02.2026 / Без рубрики

“АГРОДИАЛОГ – 2026”: МИНТАҚАВИЙ АГРАР КООПЕРАЦИЯ ВА АМАЛИЙ КЕЛИШУВЛАР

Жорий йилнинг 18-21 февраль кунлари Бишкек шаҳрида “АгроДиалог – 2026” халқаро форуми бўлиб ўтди. Анжуманда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири Бакыт Торобаев иштирок этиб, аграр тармоқда минтақавий шерикликни кенгайтириш ва ўзаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида урғу берди.

Форум кун тартибидан соҳада инновацион ечимларни жорий этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фермер ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашинувини фаоллаштириш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш каби устувор йўналишлар ўрин олди. Шунингдек, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қўшимча қиймат занжирини шакллантириш, замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ва хўжаликларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган амалий масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Сессияларда BMB Holding вакили, Сотув бўлими раҳбари Хуршидбек Исаков “Қирғизистон – Ўзбекистон: аграр кооперацияни чуқурлаштириш, янги ва қайта ишланган маҳсулотлар экспорти, хусусан, заъфарон истеъмол маданиятини ривожлантириш” мавзусида тақдимот қилди. Унда икки давлат ўртасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, ташқи бозорлар қамровини кенгайтириш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, жумладан заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш йўналишларини ривожлантириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Форум доирасида амалий натижага эришилди: BMB Holding Қирғизистонда резавор мевалар етказиб берувчи йирик компаниялардан бири – “Ismail” билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Келишув ўзаро савдо ҳажмини ошириш, экспорт географиясини кенгайтириш ва қайта ишланган маҳсулотлар айирбошлашини тизимли асосда йўлга қўйишни назарда тутади.

“АгроДиалог – 2026” минтақада аграр интеграцияни чуқурлаштириш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигини замонавий бизнес-моделлар асосида ривожлантиришга хизмат қилаётган самарали мулоқот майдони сифатида аҳамият касб этди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring