Жорий йилнинг 12 март куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Беларусь Республикасининг ADVAGA ASIA компанияси ҳамтаъсисчиси Вадим Прупас ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун, ADVAGA ASIA компанияси рақамли трансформация, IT консалтинг ва бизнес жараёнларини автоматлаштиришга ихтисослашган халқаро компания бўлиб, корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий технологик ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан шуғулланиб келади.
Бўлиб ўтган музокаралар давомида томонлар Холдинг тизимида фаолият юритиб келаётган корхоналар фаолиятини рақамлаштириш, бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва замонавий технологик ечимларни жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Музокаралар якунида томонлар учрашув давомида кўриб чиқилган масалалар юзасидан таклиф ишлаб чиқиш ва яқин келажакда мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.