BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
21.10.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛИ АГРОСАНОАТ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.10.2026 / Без рубрики

SIAL PARIS 2026: BMB HOLDING ХАЛҚАРО БИЗНЕС ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРМОҚДА

20.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ХИТОЙНИНГ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

20.10.2026 / Без рубрики

ПАРИЖ ШАҲРИДА BPIFRANCE БИЛАН ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

21.10.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ЕВРОТОРГ” КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги Элчихонаси кўмагида BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Бекзод Йўлдошев ҳамда “Евроторг” компанияси тижорат директори Дмитрий Красько ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини Беларусь бозорига экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг бой аграр салоҳияти, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари хилма-хиллиги, шунингдек, уларни етиштириш ва қайта ишлаш борасида тўпланган тажриба маҳаллий маҳсулотларни хорижий бозорларда кенг тарғиб этиш ва экспорт ҳажмини ошириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Шу нуқтаи назардан, Беларусь бозоридаги истеъмолчилар талабини ўрганиш, “Made in Uzbekistan” бренди остидаги маҳсулотлар экспортини кенгайтириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини Беларусь истеъмолчиларига етказиб бериш имкониятларини кенгайтириш, савдо ҳамкорлигининг янги йўналишларини белгилаш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Конструктив ва ишчан руҳда ўтган музокаралар якунида томонлар мавжуд имкониятларни биргаликда ўрганиш, истиқболли ҳамкорлик йўналишлари бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида мулоқотларни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring