BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
14.11.2026 / Без рубрики

ХИТОЙНИНГ ЕТАКЧИ ҚУРИЛИШ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

12.11.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

10.11.2026 / Без рубрики

​ЭСТОНИЯНИНГ OPERAIL КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

05.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ЕВРОТОРГ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРМОҚДА

02.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ГЕРМАНИЯ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

19.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING КОРЕЯНИНГ ИННОВАЦИОН МАРКАЗИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги йўналишлар билан бойитиш, илғор технологик тажрибани мамлакатимиз иқтисодиётига татбиқ этиш ҳамда қўшма инвестиция ташаббусларини илгари суриш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда хусусий сектор вакилларининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириши муҳим аҳамият касб этади.
 
Шу мақсадда жорий йилнинг 19 ноябрь куни UNIDOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида BMB HOLDING Бош директори Маруфжан Абдуллаев ва Корея Республикасининг Daejeon Center for Creative Economy & Innovation маркази Бош директори Park Dae Hee иштирокида Англашув Меморандуми имзоланди. Шунингдек, тадбирда Кореянинг қатор технологик ва инновацион компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
 
Мазкур марказ Кореянинг стартаплар ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш, замонавий технологияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга ихтисослашган муҳим тузилмаларидан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ушбу ҳамкорлик BMB HOLDING учун Кореянинг илғор тажрибасини ўрганиш, истиқболли технологик ечимларни мамлакатимиз шароитига мослаштириш ва янги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш имконини беради.
 
Меморандум доирасида инновациялар, технологик тараққиёт ва тадбиркорлик соҳаларида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, истиқболли ташаббусларни биргаликда ўрганиш, амалий лойиҳаларни илгари суриш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида барқарор шериклик муносабатларини ривожлантириш кўзда тутилган.
 
Тадбир давомида Кореянинг CNT Corporation, Greenstech, MU:STEM, LaEzer, E-LINK ҳамда Sugarart Inc. раҳбарлари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида компанияларнинг фаолият йўналишлари, инновацион ишланмалари, технологик маҳсулот ва хизматлари, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этилаётган замонавий ечимлари тақдим этилди. Томонлар корхоналарнинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши, маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришдилар.
 
Ўз навбатида, меҳмонларга BMB HOLDING томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари, фаолият йўналишлари ҳамда истиқболдаги ривожланиш режалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
Мазкур музокаралар Корея компанияларининг технологик салоҳиятини мамлакатимиздаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишлари билан уйғунлаштириш, инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда янги бизнес алоқаларини шакллантириш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга.
 
Умуман олганда, имзоланган меморандум ва ўтказилган музокаралар BMB HOLDINGнинг халқаро шериклик географиясини кенгайтириш билан бирга, Ўзбекистон ва Корея ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring