КОРЕЯНИНГ SAVE INC. КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 6 апрель куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Бобур Мавлонов ҳамда Корея Республикасининг SAVE Inc. компанияси ижрочи директори Жеон ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида томонлар ўз компаниялари фаолияти ҳамда бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган истиқболли инновацион лойиҳалар юзасидан батафсил маълумот алмашдилар. Музокаралар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида […]

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 6 апрель куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Хитойнинг етакчи инновацион компанияларидан бири – ENMOTECH директори жаноб Лу Жифенг ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. ​Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 2011 йилда асос солинган ENMOTECH компанияси бугунги кунда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва интеллектуал таҳлил қилиш бўйича дунёдаги илғор IT-ечимлар […]

BMB ZA’FARON БРЕНДИ ЎЗБЕКИСТОН-ТОЖИКИСТОН ҚЎШМА САНОАТ КЎРГАЗМАСИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Тожикистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида пойтахтимиздаги “CAEx” мажмуасида қўшма саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур кўргазма икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилди. Тадбирнинг биринчи кунида кўргазма ишида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири […]

НИДЕРЛАНДИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 25 март куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Netherlands Fruit Solutions Uzbekistan координатори Альфред Эверс ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Альфред Эверс бошчилигидаги Нидерландиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ йирик тадбиркорларидан иборат бўлган делегациянинг жорий йил 23 март куни BMB HOLDING тизимига кирувчи корхоналарга амалга оширган […]

ПОЙТАХТИМИЗДА ИТАЛИЯ-МАРКАЗИЙ ОСИЁ-ОЗАРБАЙЖОН АГРОБИЗНЕС ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 23-24 март кунлари Тошкент шаҳрида Италия, Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари вакиллари иштирокида “Барқарор агроэкотизимлар учун инновация, регенератив қишлоқ хўжалиги ва рақамлаштириш” мавзусида халқаро агробизнес форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги вазирликлари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур форум қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, инновацион технологиялар ва замонавий […]

“КРАСНЫЙ МАЯК” КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН НАВБАТДАГИ МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 12 март куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда “Красный маяк” компанияси Бош директори Василий Финогеев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Даставвал В. Финогеев Жиззах вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида BMB HOLDING тизимидаги корхоналар фаолият йўналишлари билан яқиндан таништирилди. Хусусан, ушбу корхоналарнинг қайта ишлаш қувватлари, шунингдек, маҳсулотларни саралаш, қадоқлаш ва экспортга тайёрлаш […]

ADVAGA ASIA КОМПАНИЯСИ БИЛАН САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 12 март куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Беларусь Республикасининг ADVAGA ASIA компанияси ҳамтаъсисчиси Вадим Прупас ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Маълумот учун, ADVAGA ASIA компанияси рақамли трансформация, IT консалтинг ва бизнес жараёнларини автоматлаштиришга ихтисослашган халқаро компания бўлиб, корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий технологик ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш […]

ОЛМАОТА ШАҲРИДА ҚАТОР МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 6-7 март кунлари BMB IMPEX корхонаси директори Хуршид Исаков хизмат сафари доирасида Олмаота шаҳридаги йирик савдо тузилмалари вакиллари билан бир қатор музокаралар ўтказди. Хусусан, “Lion Fruits” компаниясининг тижорат директори Айдин Дадаев билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур компания Қозоғистоннинг энг йирик савдо тармоқларидан бири ҳисобланган “Magnum” шуъба корхонаси ҳисобланади. Мамлакат ички бозорига сабзавот, ҳўл […]

СУВ РЕСУРСЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши, табиий сув манбалари ҳажмининг қисқариши ва аҳоли сонининг ортиб бориши шароитида сув ресурсларини оқилона бошқариш стратегик аҳамият касб этмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалигида сувдан тежамкор фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда ресурсларни илмий асосда тақсимлаш барқарор ривожланишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга қадар Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари […]

ЛАТВИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 3 март куни BMB HOLDING бош офисига Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гиртс Яунземс бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Музокараларда Латвиянинг савдо ваколатхонаси раҳбари Георгий Воевода, Вентспилс порти директори Игорс Удодовс, Рига порти директори ўринбосари Эдгарс Суна, Латвия темир йўллари бошқарув кенгаши раиси Ринальд Плявниекс ҳам иштирок этдилар. Учрашув аввалида BMB HOLDING бош […]