BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
19.09.2026 / Без рубрики

SNACK VALLEY КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.09.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ ЭЛЧИСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАЖМИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

16.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА МУЗОКАРАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

12.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

08.09.2026 / Без рубрики

ҚУВАЙТ БОЗОРИГА МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

07.04.2025 / Kompaniyadagi yangiliklar

ЎЗБЕКИСТОН КАРАМИ ЕВРОПА БОЗОРЛАРИДА: ЗАМОНАВИЙ ЛОГИСТИКА – ЭКСПОРТНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Бугунги кунда мамлакатимиз сифатли мева-сабзавотлари билан ҳам жаҳон бозорларида ўз ўрнини эгалламоқда. Серқуёш заминимизда етиштирилаётган ноз-неъматлар орасида оддийгина карамнинг ҳам экспорт салоҳияти тобора ортиб бораётгани қувонарлидир. Бу сабзавот эндиликда нафақат ички бозорларимизни тўлдирмоқда, балки узоқ хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.

Бу муваффақиятлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Унинг замирида, аввало юртимиз деҳқон ва фермерларининг улкан меҳнати, ерга бўлган меҳри ётибди. Улар йилдан-йилга карам етиштириш агротехникасини такомиллаштириб, иқлим шароитимизга мос, юқори ҳосил берадиган ва энг муҳими – экспорт талабларига жавоб бера оладиган навларни кўпайтириш устида иш олиб бормоқдалар.

Бироқ, ҳосилни етиштириш – ишнинг бир қисми, холос. Уни халқаро бозорларга сифатли етказиб бериш эса бутун бошли занжир – замонавий логистика тизимини талаб қилади. Айнан шу нуқтада BMB-NRC Agrologistics каби илғор агрологистика мажмуаларининг аҳамияти яққол намоён бўлади. Бундай марказлар BMB AGRO каби корхоналарнинг далаларидан келтирилган карам ҳосилини халқаро стандартларга мувофиқ қабул қилишдан тортиб, то хорижий харидорга жўнатишгача бўлган барча жараённи ўз ичига олади.

Мажмуада карам маҳсулоти сифатини сақлаш учун +5°С гача бўлган оптимал ҳароратли омборлар мавжуд. Бу ерда маҳсулотлар синчковлик билан сараланади, харидоргир кўринишда қадоқланади. Эътиборлиси, барча зарур божхона ва экспорт ҳужжатлари ҳам шу ернинг ўзида, яъни «Ягона дарча» тамойили асосида тезкорлик билан расмийлаштирилади. Бу эса маҳсулотнинг сифати бузилмасдан, қисқа муддатларда манзилга етиб боришини таъминлайди ҳамда фермер ва тадбиркорларнинг вақтини тежайди.

Яқинда йирик миқдордаги сара ўзбек карамининг навбатдаги партияси Латвия Республикасига муваффақиятли экспорт қилинди.

Бу каби маҳсулотларнинг экспорт географияси кенгайиши, айниқса, Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига чиқиши – мамлакатимиз иқтисодиёти учун қўшимча валюта тушуми, деҳқонларимиз учун янги даромад манбаи ва аграр соҳанинг янада ривожланиши учун кучли рағбатдир.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring