BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
19.09.2026 / Без рубрики

SNACK VALLEY КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.09.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ ЭЛЧИСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАЖМИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

16.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА МУЗОКАРАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

12.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

08.09.2026 / Без рубрики

ҚУВАЙТ БОЗОРИГА МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

26.06.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ва Қозоғистон Республикаси: амалий ҳамкорликнинг янги босқичи

2025 йил 26 июнь куни BMB HOLDING ташқи иқтисодий ҳамкорлик доирасида Қозоғистон Республикаси билан ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим музокараларни амалга оширди.

Шу куни BMB HOLDING Кузатув Kенгаши раиси Бекзод Маматкулов ҳамда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ҳузуридаги Савдо қўмитаси раиси Айдар Абилдабеков ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни амалиётга асосланган механизмлар орқали ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Биринчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистон бозорига экспорт қилиш
BMB HOLDING таркибидаги агросаноат кластерлари томонидан етиштирилаётган экологик тоза, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни Қозоғистон истеъмол бозорига етказиб бериш — икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналиши сифатида қайд этилди.

Иккинчидан, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистон ҳудудий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фьючерс шартномалари асосида тайёрлаш ва белгиланган муддатда етказиб бериш модели таклиф этилди.

Учинчидан, Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган ёғ, бўғдой, гўшт ва ва ун маҳсулотларини Ўзбекистонга импорт қилиш имкониятлари муҳокама этилди.

Музокаралар якунида ҳар бир йўналиш бўйича амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, тез орада Қозоғистон бозорларига махалий маҳсулотларни етказиб бериш бўйича тегишли шартномалар имзоланиши режаллаштирилмоқда.

Умуман олганда, эришилган келишувлар нафақат амалий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга, балки Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring