BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
15.04.2026 / Без рубрики

ҚИРҒИЗИСТОН ВА ПОЛЬША ИШБИЛАРМОНЛАРИ БИЛАН ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

13.04.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БРЕНД-АМБАССАДОРИ ШАХМАТ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕР!

07.04.2026 / Без рубрики

ЛАТВИЯНИНГ EUROIMPEX КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

06.04.2026 / Без рубрики

КОРЕЯНИНГ SAVE INC. КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

06.04.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

15.09.2025 / Без рубрики

Президент Бўстонлиқ туманида туризм салоҳияти билан танишди

15 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташрифи доирасида ушбу ҳудудда ишга туширилган замонавий туризм масканлари, соғломлаштириш марказлари ҳамда таълим объектлари билан танишилди.

Ишга туширилган бир қатор туристик объектларнинг қаторида қиймати 15 млн доллардан ортиқ BMB HOLDING ҳамда “Узсаноатқурилишбанк” кредит маблағлари ҳисобига ташкил қилган “Zafaron Premium Hotel” дам олиш мажмуаси ҳам кўздан кечирилди.

Мазкур мажмуа Чотқол тоғ тизимининг табиатан энг кўркам худудларнинг бирида жойлашган бўлиб, миллий ва замонавий меъморчилик ечимлари асосида юқори малакали мутаҳасисслар томонидан таъмирланган.

Мажмуада 106 та хона, 202 ўринли икки қаватли ресторан, очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзаси ва болалар учун ўйин майдончалари мавжуд. Шунингдек, автотураргоҳлар, қулай йўлаклар ҳамда яшил энергетика ечимлари билан таъминланган.

Шунингдек, “Zafaron Premium Hotel” бошқарув тизимига Туркия каби туризм соҳасининг энг ривожланган давлатларда юқори тажрибага эга бўлган топ-менеджерларни жалб қилиниши кўзда тутилган.

Мазкур мажмуа BMB HOLDING тизимида кенгайиб бораётган Zafaron Hotel мажмуалари занжирининг навбатдаги ишга туширилган қисми ҳисобланади ва мамлакатимиз туризм салоҳиятини ошириш борасида олиб борилаётган ушбу саъи-ҳаракатлар давом этади.

Шуни таъкидлаш лозимки, ташриф давомида Бўстонлиқ туманида яратилаётган шароитлар ижобий баҳоланиб, бу каби амалий ташаббуслар нафақат ҳудудий ривожланишга, балки мамлакатимизда туризм соҳасини янги босқичга олиб чиқишга, аҳоли учун кенг имкониятлар яратишга ҳам хизмат қилиши таъкидланди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring