BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.02.2026 / Без рубрики

ФРАНЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

14.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

13.02.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА ЛИДЕРЛИК – БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ

13.02.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН–АҚШ: САМАРАЛИ САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЁРҚИН МИСОЛИ

12.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВАКИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН–СУРИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

10.01.2026 / Без рубрики

BMB AGRO КОРХОНАСИ FSSC 22000 ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини тубдан модернизация қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда миллий маҳсулотларни жаҳон бозорларига олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

BMB HOLDING тизимидаги BMB AGRO корхонасининг халқаро FSSC 22000 озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизими сертификатини қўлга киритиши олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси ҳисобланади.

FSSC 22000 сертификатининг олиниши ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш занжирининг барча босқичлари халқаро норматив талабларга жавоб беришини техник жиҳатдан тасдиқлайди. Бу эса корхоналарда замонавий бошқарув тизимлари жорий этилиши, ишлаб чиқариш маданияти ва масъулиятининг янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради.

Маълумки, FSSC 22000 – GFSI (Global Food Safety Initiative) томонидан тан олинган, жаҳон миқёсида эътироф этилган нуфузли сертификат ҳисобланади. Унинг жорий этилиши ишлаб чиқариш жараёнларида биологик, кимёвий ва физик хавфларни тизимли равишда аниқлаш, баҳолаш ва назорат қилиш механизмлари самарали ишлаётганини кўрсатади.

Ушбу сертификатнинг мавжудлиги BMB AGRO маҳсулотларининг АҚШ, Европа Иттифоқи каби юқори фитосанитария ва хавфсизлик талабларига жавоб беришини таъминлайди, шунингдек, экспорт географиясини кенгайтириш, хорижий ҳамкорлар билан узоқ муддатли ва барқарор шартномалар тузиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Энг муҳими, бундай халқаро стандартларнинг маҳаллий корхоналарда жорий этилиши Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, миллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда мамлакатимизнинг ишончли аграр экспортёр сифатидаги нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring