BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
07.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ВА ЯҚИН ШАРҚ БОЗОРЛАРИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

06.08.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА МАЛАЙЗИЯ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

06.08.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ: ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

04.08.2026 / Без рубрики

ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ ДОИРАСИДА НАВБАТДАГИ B2B МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

03.08.2026 / Без рубрики

НЬЮ-ДЕҲЛИ ШАҲРИДА ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

16.06.2026 / Без рубрики

ИТАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИСИ БИЛАН НАВБАТДАГИ САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 16 июнь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гвидо Де Санктис билан учрашув ўтказди.

​Мулоқот аввалида томонлар Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари йилдан-йилга изчил ривожланиб бораётгани, савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик кўлами кенгайиб, ўзаро манфаатли алоқалар янги босқичга кўтарилаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

​Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг амалий натижаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, италиялик шериклар билан биргаликда Жиззах вилоятида ташкил этилган заъфарон плантацияси лойиҳаси қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий этиш борасидаги самарали ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилди.

​Шунингдек, Италия ишбилармон доиралари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, энергетика, экология, транспорт ҳамда сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида Италиянинг илғор технологиялари ва бой тажрибасини жалб этган ҳолда қўшма ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

​Томонлар ижтимоий йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратдилар. Хусусан, футзал ва футбол спорт турларини оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Италия элчихонаси билан ҳамкорликда маданий ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

​Самарали ва дўстона руҳда ўтган мулоқот якунида томонлар иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳамда узоқ муддатли шериклик муносабатларини изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring