Жорий йилнинг 15 июнь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Франция давлат инвестиция банки – Bpifranceнинг MENA, Туркия ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Павло Стергард ва маслаҳатчиси Амандин Сент Лу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган мулоқот давомида меҳмонларга BMB HOLDINGнинг экспорт, агросаноат, қурилиш ва инвестиция йўналишларида амалга ошираётган лойиҳалари, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва инвестициявий салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.
Шунингдек, Холдингда корпоратив бошқарув ва молиявий шаффофликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама диққат марказида бўлди.
Хусусан, корхоналарни халқаро молиявий ҳисобот халқаро стандартлари (МҲХС)га босқичма-босқич ўтказиш, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда йирик лойиҳаларга хорижий инвестициялар ва молиявий ресурсларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда BMB HOLDING таркибидаги BMB HIGH-TECH ҳамда BMB AGRO ташкилотларида МҲХС тизими муваффақиятли жорий этилган бўлиб, мазкур тажриба Холдингнинг бошқа корхоналарига ҳам босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. Бу эса молиявий шаффофликни таъминлаш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ҳамда халқаро молия институтлари ва инвесторлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашиб, шериклик имкониятларини янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.