BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.02.2026 / Без рубрики

ФРАНЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

14.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

13.02.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА ЛИДЕРЛИК – БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ

13.02.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН–АҚШ: САМАРАЛИ САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЁРҚИН МИСОЛИ

12.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВАКИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН–СУРИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

20.01.2026 / Без рубрики

ЛАТВИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 20 январь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди.

Учрашув аввалида BMB HOLDING таркибидаги корхоналарнинг асосий фаолият йўналишлари, экспорт салоҳияти, амалга оширилаётган қўшма-инвестицион лойиҳалари ҳамда бугунги кунда эришиб келинаётган натижалар ҳақида маълумот берилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Латвия ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш йўналишида Ҳолдинг таркибидаги корхоналар томонидан ўрнатилган ҳамкорлик йилдан-йилга ортиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди.

Элчи Гиртс Яунземс бугунги кунда BMB HOLDING Европа Иттифоқи, хусусан, Италия, Германия, Австрия ва бошқа бир қатор давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни самарали олиб бораётганига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, бугунги кунда бундай ҳамкорликни Латвия ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳам йўлга қўйиш вақти келганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги ҳақида фикр билдирдилар. Шу маънода, BMB HOLDING Латвияни нафақат алоҳида бозор, балки мамлакатимизда етиштирилган ва қайта ишланган маҳсулотларни Европа мамлакатларига тизимли асосда экспорт қилиш учун муҳим логистик ҳаб сифатида кўраётгани маълум қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Латвия ҳудудларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари, логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, қўшма корхона ташкил этиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш йўналишларида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring