BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
24.07.2026 / Без рубрики

АВТОМОБИЛСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

24.07.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ АГРОТЕХНОЛОГИК ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

23.07.2026 / Без рубрики

ХИТОЙНИНГ ИЧКИ МЎҒУЛИСТОН АВТОНОМ ТУМАНИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.07.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING – AEEX ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧИ

18.07.2026 / Без рубрики

ИРОҚ КУРДИСТОНИ БИЛАН ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

27.01.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИ РАИСИНИНГ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ БЎЙЛАБ САФАРИ ВЕНА ШАҲРИДА БОШЛАНДИ

Жорий йилнинг 27 январь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Австриянинг Вена шаҳрига жўнаб кетди. Европанинг қатор мамлакатларига режалаштирилган ишчи сафар доирасида Ҳолдинг асосчиси хорижий ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, истиқболли қўшма инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйиш юзасидан бир қатор музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. 

Бугун Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси кўмагида Вена шаҳрида Ҳолдинг Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов узоқ йиллик бизнес ҳамкори AGROTEC GMBH компанияси президенти Борис Кандов билан музокаралар ўтказди. 

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмлари йилдан-йилга тобора ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар. 

Шунингдек, BMB HOLDING ҳамда AGROTEC GMBH компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган AGROINVEST Австрия-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам музокараларнинг диққат марказида бўлди. 

Айниқса, Ҳолдинг томонидан етиштирилган ва чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорларига тезкор ва юқори сифат стандартлари асосида етказиб бериш механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Конструктив ва дўстона руҳда ўтган музокаралар натижасида томонлар AGROINVEST қўшма корхонаси фаолиятини тизимли равишда жадаллаштириш, шунингдек, яқин келажакда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янги қўшма инвестиция лойиҳаларини мамлакатимизда амалга ошириш юзасидан келишиб олдилар.

Музокаралар якунида BMB HOLDING ҳамда AGROTEC GMBH компаниялари ўртасидаги экспорт-импорт ҳамкорлигини янада  ривожлантириш мақсадида, умумий қиймати 15 миллион евролик инвестицион шартнома имзоланди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring