BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
19.09.2026 / Без рубрики

SNACK VALLEY КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.09.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ ЭЛЧИСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАЖМИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

16.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА МУЗОКАРАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

12.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

08.09.2026 / Без рубрики

ҚУВАЙТ БОЗОРИГА МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

24.02.2026 / Без рубрики

ТУРКИЯНИНГ PRUVA КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 24 февраль куни BMB HOLDING Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Аббосбек Маҳаммаджанов ҳамда Туркиянинг Pruva компанияси раҳбари Нуҳ Ташинма ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида меҳмонларга Холдингнинг асосий фаолият йўналишлари, шунингдек, унинг тизимидаги корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва ташқи бозорларга етказиб бериш занжирида яратилган инфратузилма ҳамда мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Музокаралар чоғида томонлар агросаноат соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, айниқса мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, замонавий усулларда қадоқлаш, халқаро стандартлар асосида сақлаш ва экспорт қилиш йўналишлари хусусида фикр алмашдилар.

Маълумот учун, Pruva компанияси – ҳўл ва қайта ишланган меваларни саралаш, қадоқлаш ҳамда Европа мамлакатлари бозорларига экспорт қилишга ихтисослашган. Учрашув давомида туркиялик ҳамкорлар Холдинг корхоналари томонидан шок усулида музлатилган, қуритилган ва ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларига катта қизиқиш билдирдилар. Учрашувда ушбу маҳсулот турлари бўйича экспорт ҳажмини ошириш, логистика занжирини самарали ташкил этиш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, томонлар келгусида Ўзбекистон ҳудудида ҳўл ва қайта ишланган меваларни қадоқлашга ихтисослашган замонавий ишлаб чиқариш қўшма корхонасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқдилар. Лойиҳани амалга оширишда инвестиция жалб этиш ва Европа стандартларига мос ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби масалалар ҳам муҳокама марказида бўлди.

Учрашув якунида тарафлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича кейинги босқичда амалга ошириладиган аниқ амалий қадамларни белгилашга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring