Юртимизда ёш ва иқтидорли спортчиларни давлат ҳамда хусусий сектор томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ёш авлоднинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни спортга кенг жалб этиш ҳамда халқаро майдонларда муносиб натижаларга эришишини таъминлашга хизмат қилаяпти.
Хусусан, BMB HOLDING бренд-амбассадори, ёш ва истиқболли шахматчи Ҳумоюн Бегмуратов Испанияда бўлиб ўтган “V OPEN CHESS MENORCA-2026” халқаро мусобақасида муносиб равишда иштирок этиб, ўзининг учинчи гроссмейстерлик талабини бажарди ҳамда 2500 рейтинг маррасидан муваффақиятли ўтди.
Мазкур натижа Ҳумоюнга халқаро гроссмейстер унвони учун барча талабларни тўлиқ бажариш имконини берди. Шу тариқа, у Ўзбекистон шахмат мактабининг муносиб вакилларидан бири сифатида халқаро майдонда юртимиз нуфузини янада оширди.
BMB HOLDING жамоаси Ҳумоюн Бегмуратовни ушбу ютуғи билан самимий табриклайди ҳамда унинг келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаб қолади.