Жорий йилнинг 21 апрель куни BMB HOLDING тижорат директори Бекзод Йўлдошев Россиянинг “Росток” ва “Тройка” компаниялари бош директорлари Карим Кузахметов ҳамда Тагир Абдрашитов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун, Россиянинг “Росток” компанияси турли хилдаги дон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, корхона томонидан бугунги кунда турли хил донли бўтқалар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, “Тройка” компанияси агросаноат йўналишида фаолият юритиб, асосан ўсимлик ёғларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланади.
Музокаралар давомида меҳмонларга Холдинг фаолият йўналишлари, унинг экспорт салоҳияти, тизимдаги корхоналар томонидан етиштирилаётган ва қайта ишланаётган маҳсулотлар, уларнинг сифат нуқтаи назаридан халқаро стандартларга мувофиқлиги ва ҳамкорларда қизиқиш уйғотган бошқа бир қатор масалалар бўйича батафсил маълумот берилди.
Россиялик тадбиркорлар қуритилган мева ва сабзавотлар, шунингдек, сублимацияланган маҳсулотларга алоҳида қизиқиш билдирдилар. Шу билан бирга, заъфарон қўшилган маҳсулотларни Россия бозорига импорт қилиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида меҳмонларга Холдингнинг турли маҳсулот намуналари тақдим этилди ва келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, савдо ҳажмини кенгайтириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.