BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
08.05.2026 / Без рубрики

COSTCO РАҲБАРИЯТИ БИЛАН НАВБАТДАГИ МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

07.05.2026 / Без рубрики

ФИЛАДЕЛЬФИЯ ШАҲРИДА НАВБАТДАГИ МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

07.05.2026 / Без рубрики

ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОН-АВСТРИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

06.05.2026 / Без рубрики

МАМЛАКАТИМИЗНИНГ АҚШДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ КЎМАГИДА САМАРАЛИ МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

06.05.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОННИНГ АҚШДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ТАШАББУСИ БИЛАН ТАДБИРКОРЛАР ИШТИРОКИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

04.05.2026 / Без рубрики

АҚШ САВДО ВАЗИРИГА BMB HOLDING МАҲСУЛОТЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, Америка Қўшма Штатларида нуфузли SelectUSA халқаро инвестиция саммити бўлиб ўтмоқда. Мазкур йирик халқаро платформа дунё бўйлаб инвесторлар, етакчи компаниялар, молия институтлари ҳамда давлат вакилларини бирлаштириб, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва стратегик ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

4 май куни саммит доирасида пленар сессия ҳамда кўргазманинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сиддиқов ҳамда АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчиларига АҚШ Савдо вазири Говард Лютник табрик сўзи билан мурожаат қилди. У ўз нутқида АҚШнинг очиқ иқтисодий сиёсати, хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар ва янги инвестиция имкониятлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Г.Лютник хорижий сармоядорлар учун яратилаётган қулай ҳуқуқий ва институционал муҳит янги лойиҳаларни амалга оширишда муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

Кўргазма очилиш маросимида BMB HOLDING томонидан меҳмонларга юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар, жумладан, заъфарон, шунингдек қуритилган ва чуқур қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Холдинг маҳсулотларининг экологик тозалиги, халқаро стандартларга мослиги, экспорт географиясини кенгайтириш борасидаги стратегияси ҳамда замонавий қайта ишлаш технологиялари ҳақида маълумотлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу билан бирга, Говард Лютникнинг Холдинг Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов билан бўлиб ўтган мулоқоти давомида BMB HOLDING бренди АҚШ бозорига изчил кириб бораётгани алоҳида эътироф этилди. Қолаверса, экспорт салоҳиятини янада ошириш, маҳсулот турларини диверсификация қилиш ва икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Айниқса, BMB Za’faron маҳсулотларининг АҚШда юқори баҳоланиши ва уларнинг USDA Organic халқаро сертификатига эгалиги маҳсулот сифати, хавфсизлиги ва экологик стандартларга тўлиқ жавоб бериши алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунида Холдинг асосчиси Бекзод Маматқулов томонидан вазир жанобларига миллий BMB Za’faron бренди маҳсулотлари тақдим этилди.

SelectUSA халқаро инвестиция саммити доирасида ўтказилаётган бошқа муҳим учрашувлар, музокаралар ва тадбирлар ҳақида обуначиларимизни навбатдаги материалларимиз орқали батафсил хабардор қилиб борамиз.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring