BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
24.07.2026 / Без рубрики

АВТОМОБИЛСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

24.07.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ АГРОТЕХНОЛОГИК ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

23.07.2026 / Без рубрики

ХИТОЙНИНГ ИЧКИ МЎҒУЛИСТОН АВТОНОМ ТУМАНИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.07.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING – AEEX ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧИ

18.07.2026 / Без рубрики

ИРОҚ КУРДИСТОНИ БИЛАН ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

14.05.2026 / Без рубрики

МАЛАЙЗИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 14 май куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Малайзиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Илхам Туа бин Иллиас ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
 
Мулоқот аввалида меҳмонга BMB HOLDING таркибидаги корхоналарнинг асосий фаолият йўналишлари, экспорт салоҳияти, амалга оширилаётган қўшма инвестиция лойиҳалари ҳамда бугунги кунда эришилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
 
Элчи Илхам Туа бин Иллиас бугунги кунда Ўзбекистон ва Малайзия давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар янги босқичга кўтарилиб бораётганлигини мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, у Малайзия ишбилармон доиралари вакиллари томонидан Ўзбекистонга қизиқиш тобора ортиб бораётганлигини, бугунги кунда ярим ўтказгичлар технологиялари, туризм ва ресторан бизнеси йўналишларида икки давлат ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётганини, бунинг учун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
 
Учрашувда туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Элчи яқинда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази ҳамда қайта реконструкция қилинган Имом ал-Бухорий мажмуаси каби маънавий-маърифий мажмуалар Малайзиялик сайёҳларни Ўзбекистонга кенг жалб қилишда муҳим омил бўлишини таъкидлади.
 
Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда Малайзия миллий таомларини оммалаштириш, Малайзия ресторанларини ташкил этиш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.
 
Мулоқот чоғида ислом молияси йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилиниб, мазкур соҳада BMB HOLDING билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
 
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик доирасида эса Малайзиянинг илғор тажрибаларини Ўзбекистонда жорий этиш, жумладан цитрус мевалар етиштириш бўйича мутахассисларни жалб қилиш, уруғ ва кўчатлар олиб келиш ҳамда замонавий агротехнологияларни қўллаш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини, хусусан қуритилган меваларни Малайзия бозорига экспорт қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
 
Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Малайзия компаниялари билан BMB HOLDING ўртасида музокаралар ўтказиш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring