BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
08.10.2026 / Без рубрики

ҚИРҒИЗИСТОН БИЛАН САВДО, ЭКСПОРТ ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙТИРИЛАДИ

07.10.2026 / Без рубрики

ҚОЗОҒИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ: ЭКСПОРТ, ТУРИЗМ ВА ИНВЕСТИЦИЯ

07.10.2026 / Без рубрики

КОРЕЯ ВА UNIDO БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

06.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА BYD CENTRAL ASIA: САНОАТ ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ

06.10.2026 / Без рубрики

HT HOLDING ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН ЗАЪФАРОН ЛОЙИҲАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ЯНГИ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ТАШАББУСЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

09.10.2026 / Без рубрики

ҲИНДИСТОН КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 8 октябрь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ва Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси консули Ажай Рават ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот Ўзбекистон–Ҳиндистон муносабатлари комплекс стратегик шериклик даражасига кўтарилган янги босқичда бўлиб ўтди. Унда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспорт ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, туризм, спорт ва медиа соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо йўналишида BMB HOLDING маҳсулотларини Ҳиндистон бозорига олиб чиқиш, харидорлар ва дистрибьюторлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, қишлоқ хўжалиги ҳамда чуқур қайта ишланган маҳсулотлар экспортини ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Бу борада икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2030 йилга қадар 5 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсади ҳам муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Учрашув жорий йил август ойида Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Ҳиндистон бизнес-форуми доирасида BMB HOLDING Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори Бобир Яхяев иштирокида бошланган B2B мулоқотларнинг мантиқий давоми бўлди. Суҳбат давомида ушбу алоқаларни изчил давом эттириш ва улар асосида аниқ экспорт ҳамда инвестиция лойиҳаларини шакллантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ҳиндистоннинг салоҳиятли инвесторлари ва йирик компанияларини BMB HOLDINGнинг истиқболли лойиҳаларига жалб қилиш, қўшма инвестиция ва кооперация ташаббусларини амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Туризм соҳасида Ҳиндистон туроператорлари, туристик компаниялари ва DMC ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, ZA’FARON PREMIUM HOTEL меҳмонхоналарини Ҳиндистон бозорида тарғиб қилиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Спорт йўналишида эса BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг Ўзбекистон футзал федерацияси президенти сифатидаги фаолияти доирасида тажриба алмашиш, қўшма спорт тадбирлари ва ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, шунингдек, спорт туризмини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Медиа соҳасида BMB HOLDING тизимидаги BMB MEDIA MARKAZ имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятини Ҳиндистон аудиториясига кенг тарғиб қилиш, қўшма ахборот ва медиа ташаббусларини амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида томонлар Элчихона билан мунтазам мулоқотни давом эттириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда муҳокама қилинган ташаббусларни амалий лойиҳалар билан бойитиш муҳимлигини таъкидладилар.

Мазкур учрашув савдо, инвестиция, туризм, спорт ва медиа йўналишларида Ўзбекистон–Ҳиндистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган амалий қадам бўлди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring