BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
02.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ГЕРМАНИЯ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

31.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING: ИСПАНИЯ БИЛАН АГРОСАНОАТ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ

30.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

29.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

28.10.2026 / Без рубрики

ЕВРОПА БОЗОРЛАРИГА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

14.10.2026 / Без рубрики

ЛИТВАНИНГ IMLITEX КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 13 октябрь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ва Литванинг IMLITEX HOLDINGS компанияси Таъсисчилар кенгаши раиси маслаҳатчиси Андрей Молчанов ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.
 
Онлайн мулоқот аввалида томонлар компаниялар фаолияти, мавжуд салоҳият ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар. Учрашувда келгусида биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда янги бизнес йўналишларини ўзлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Маълумот учун, IMLITEX HOLDINGS халқаро бозорларда фаолият юритувчи диверсификациялашган компаниялар гуруҳи бўлиб, унинг асосий йўналишлари қишлоқ хўжалиги хомашёси, озиқ-овқат саноати учун ингредиентлар, тўқимачилик маҳсулотлари, кимё саноати, энергетика, қадоқлаш материаллари ва логистика соҳаларини қамраб олади. Компания 70 та мамлакат билан савдо алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, 4 000 дан ортиқ турдаги маҳсулот ва хомашёларни таклиф этади.
 
Музокаралар давомида томонлар мавжуд тажриба ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларнинг амалий истиқболлари, уларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда ўзаро манфаатли ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
 
BMB HOLDING халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги шериклик муносабатларини йўлга қўйиш ва маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган фаолиятини изчил давом эттирмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring