BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
14.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ОCИЁ ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР БАНКИ ЎРТАСИДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

14.10.2026 / Без рубрики

ЛИТВАНИНГ IMLITEX КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

13.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БЕЛАРУСЬ БОЗОРИДАГИ ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

09.10.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН–ТОЖИКИСТОН: САВДО ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

09.10.2026 / Без рубрики

AI AUTOMOTIVE GROUP БИЛАН ЗАМОНАВИЙ ТРАНСПОРТ ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

22.04.2025 / Kompaniyadagi yangiliklar

ОЗАРБАЙЖОН КОМПАНИЯЛАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 22 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Бош директорининг халқаро муносабатлар, инвестициялар ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда икки давлат президентлари ташаббуси билан ташкил этилган Озарбайжон-Ўзбекистон инвестиция компанияси Бош директор маслаҳатчиси Заур Бек билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ҳолдинг тизимидаги корхоналар йўналишларидан келиб чиқиб, Озарбайжон компаниялари билан қишлоқ хўжалиги, логистика, экспорт-импорт операциялари ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Мулоқот якунида ҳамкорликда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

Маълумот ўрнида: Озарбайжон-Ўзбекистон инвестиция компанияси (AUIC) икки мамлакат президентларининг ўзаро қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унга дастлабки давлат капитали сифатида 500 миллион АҚШ доллари ажратилган.

AUIC минимал 12-15 фоиз даромадлилик меъёрига эга янги ва мавжуд лойиҳаларга йўналтирилган бўлиб, бир лойиҳага 1 миллион АҚШ долларидан 25 миллион АҚШ долларигача маблағ киритади ва инвестиция муддати 5-7 йилни ташкил этади.

Бош қароргоҳи Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида жойлашган.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring