BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
10.01.2026 / Без рубрики

BMB AGRO КОРХОНАСИ FSSC 22000 ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛДИ

09.01.2026 / Без рубрики

BMB-NRC AGROLOGISTICS ФАОЛИЯТИДА ЗАМОНАВИЙ ЛАБОРАТОРИЯ УСКУНАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

09.01.2026 / Без рубрики

БУЮК БРИТАНИЯНИНГ VANNIN HEALTHCARE КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

29.12.2025 / Без рубрики

АРНАСОЙНИНГ ШЎРХОК ЕРЛАРИДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШДА BMB AGRO ТАЖРИБАСИ

25.12.2025 / Без рубрики

STALOGISTIC КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

29.04.2025 / Без рубрики

ҚОЗОҒИСТОННИНГ ҚИЗИЛОРДА ВА ТУРКИСТОН ВИЛОЯТЛАРИ БИЛАН САВДО АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 29 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилояти ҳокими ўринбосари Зебешев Ардак Темирханович ва Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Козбеков Талгат Жапарханович бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки қўшни мамлакат — Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда янада ривожланаётганлиги қайд этилди. Томонлар савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва инвестиция соҳаларида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Асосий эътибор қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига қаратилди. Хусусан, Ҳолдинг томонидан етиштирилаётган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистон бозорига етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳамда мазкур маҳсулотларни дистрибуция қилиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қозоғистон томони ўз навбатида, минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, агросаноат соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш, логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва икки томонлама товар айирбошлашни диверсификация қилишга катта қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида савдо миссиялари алмашинувини йўлга қўйиш ва товар айрибошлаш ҳажмини янада оширишга келишиб олинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring