BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
05.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING БОШҚАРУВИ ТАРКИБИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

27.11.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА PROPARCO ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

26.11.2025 / Без рубрики

ТУРКИЯ ЭЛЧИСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

22.11.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА BERLUSCONI FINANZIARIA ҲАМКОРЛИГИ КЕНГАЙМОҚДА

21.11.2025 / Без рубрики

ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МУВАҚҚАТ ИШЛАР БЎЙИЧА ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

09.06.2025 / Voqealar

IV ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИ АРАФАСИДА HT HOLDING ПРЕЗИДЕНТИ РОБЕРТО ТУЧЧИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 9 июнь куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган HT HOLDING президенти Роберто Туччини қабул қилди.

Музокаралар давомида томонлар заъфарон плантация майдонларини янада кенгайтириш, юқори сифатли заъфарон хомашёси ва ундан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулот экспорт жуғрофиясини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, мулоқот доирасида Б.Маматқулов ҳамда Р.Туччи мамлакатимизнинг агросаноат салоҳиятини юксалтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий, инновацион технологияларга асосланган иссиқхона мажмуаларини ташкил этишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бу борада илғор халқаро тажриба алмашиш имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Жумладан, Швейцариянинг нуфузли “Stadler” компанияси билан биргаликда ўзаро манфаатли ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган инвестициявий лойиҳани амалга ошириш бўйича истиқболли режалар батафсил кўриб чиқилди.

Томонлар IV Тошкент халқаро инвестиция форумининг Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини тўлиқ очиб беришга ҳамда дунёнинг энг йирик сармоядорлари билан тўғридан-тўғри мулоқот орқали ўзаро манфаатли йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги аҳамиятини эътироф этдилар.

Учрашув доирасида жаноб Роберто Туччи Ҳолдинг тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ва сўнгги технологиялар асосида қайта ишланган, юқори қўшилган қийматга эга бўлган заъфарон ва озиқ-овқат маҳсулотларнинг намуналари жамланган шоурум ҳамда музей экспонатлари билан танишиб, Италия-Ўзбекистон ҳамкорлигида муносиб ўрин тутган заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳасидан мамнунлигини изҳор қилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, томонлар IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида биргаликда иштирок этадилар.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring