BMB HOLDING таъсисчиларининг қарорига мувофиқ, Бекмуродов Адхам Шарипович Ҳолдинг Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Адхам Шарипович давлат бошқаруви, халқаро ҳамкорлик ва кадрлар сиёсати соҳасида кенг қамровли тажрибага эга.
У ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда қатор масъулиятли лавозимларда фаолият юритган. Унинг бой тажрибаси, стратегик фикрлаш қобилияти ва инсон капитали ривожланиш механизмларини чуқур англаши амалиётда ўз самарадорлигини исботлаган.
Фурсатдан фойдаланиб, Ҳолдинг жамоаси Адхам Шариповични янги лавозимга тайинлангани билан табриклайди ҳамда уларга муваффақият тилайди.
BMB HOLDING Ахборот хизмати