Жорий йилнинг 26-июль куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ҳамда янги ташкил этилган Tap Tap савдо платформасининг Бош директори Акмал Ҳамдамов иштирокида ўзаро манфаатли ва истиқболли режалар ижросига йўналтирилган учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Tap Tap вакиллари томонидан янги ташкил этилган савдо тизими, амалга оширилаётган фаолияти ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Ушбу платформа яқин келажакда кўплаб ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларни бирлаштира оладиган йирик марказ сифатида фаолият юритиб, ишбилармонлар ва мижозлар ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини бажара олиши алоҳида таъкидланди.
Учрашув жараёнида Tap Tap томонидан BMB HOLDING таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотларга ҳам катта қизиқиш билдирилди.
Музокаралар натижасида BMB HOLDING маҳсулотларини Tap Tap онлайн савдо платформасига жойлаштириш келишиб олинди. Ушбу келишув хар икки томон манфаатларига хизмат қилиб, мустаҳкам ҳамкорликка асос бўлиши шубхасиз.
BMB HOLDING Ахборот хизмати