BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
26.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

25.08.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.08.2026 / Без рубрики

НЬЮ-ДЕҲЛИДАГИ B2B МУЛОҚОТДАН ЖИЗЗАХДАГИ ЭКСПОРТ ЛОЙИҲАСИГАЧА

07.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ВА ЯҚИН ШАРҚ БОЗОРЛАРИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

06.08.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА МАЛАЙЗИЯ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

24.09.2025 / Без рубрики

BMB AGRO PLUS ЗАМОНАВИЙ “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА“ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН УЙҒУН РИВОЖЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–57-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимизда энергия тежамкор технологияларини жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат корхоналарига сотишни рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан, BMB HOLDING тизимида фаолият юритиб келаётган BMB AGRO PLUS корхонаси томонидан электр энергиясини тежаш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида замонавий қуёш панеллари ўрнатилди. Мазкур ташаббус замирида экологик жиҳатдан тоза ҳудудларни шакллантириш ва “яшил энергетика“ тамойилларини жорий этиш каби мақсадлар ётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Янги ўрнатилган қуёш панеллари ёрдамида корхона ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган электр энергиясини тўлиқ мустақил равишда таъминлайди. Шунингдек, эхтиёжидан ортиқ ишлаб чиқарилган энергия махсус тартибда давлат электр тармоқлари корхоналарига сотилиши ҳам назарда тутилган.

Шундай қилиб, корхона фаолиятида муқобил энергия манбалари татбиқ этилиши нафақат иқтисодий жиҳатдан самарали, балки экологик барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring