BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.04.2026 / Без рубрики

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

13.04.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БРЕНД-АМБАССАДОРИ ШАХМАТ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕР!

07.04.2026 / Без рубрики

ЛАТВИЯНИНГ EUROIMPEX КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

06.04.2026 / Без рубрики

КОРЕЯНИНГ SAVE INC. КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

06.04.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

15.04.2026 / Без рубрики

ҚИРҒИЗИСТОН ВА ПОЛЬША ИШБИЛАРМОНЛАРИ БИЛАН ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 14 апрель куни Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси кўмагида BMB HOLDING бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда “Кыргыз Эко Экспорт” компанияси бош директори Улан Максимбеков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудида жойлашган Савдо-логистика маркази орқали ҳамкорликда қирғиз бозорларига мамлакатимизда етиштирилган юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини янада кенгайтириш билан боғлиқ бўлган масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Бу – ўз навбатида, икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айланмасини ошириш, логистика занжирларини самарали йўлга қўйиш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун аниқ режаларни ишлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар юзасидан келишиб олдилар.

Шунингдек, Х.Набижонов видеоконференц алоқа орқали Озарбайжон Республикасининг Польшадаги диаспораси раҳбари Фарид Джафарли билан ҳам онлайн музокаралар ўтказди.

Бўлиб ўтган мулоқот давомида томонлар Польшада фаолият юритувчи йирик “Бедронка” савдо тармоқларига юртимизда етиштирилган юқори сифатли қулупнай, гилос, карам, брокколи, лавлаги ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ бўлган бир қатор амалий тадбирларни муҳокама қилдилар.

Мулоқот жараёнида маҳсулотларни Европа стандартларига мос равишда тайёрлаш, саралаш, қадоқлаш ва логистика жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунига кўра, томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда экспорт географиясини кенгайтириш орқали “Made in Uzbekistan” миллий бренди маҳсулотларини жаҳон бозорларида янада кенгроқ танитиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring