BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
03.05.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ДЕЛЕГАЦИЯСИ SELECTUSA ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИОН САММИТИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

29.04.2026 / Без рубрики

HT HOLDING ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

23.04.2026 / Без рубрики

БАҲОРГИ ЭКИН МАВСУМИДА ҚОВОҚЧИЛИКНИНГ ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН МОДЕЛИ: BMB HOLDING ТАЖРИБАСИ

21.04.2026 / Без рубрики

“РОСТОК” ВА “ТРОЙКА” КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

16.04.2026 / Без рубрики

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

04.05.2026 / Без рубрики

SELECTUSA ИНВЕСТИЦИЯ САММИТИ ДОИРАСИДА ИЛК ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 3–6 май кунлари Америка Қўшма Штатларида SelectUSA инвестиция саммити бўлиб ўтмоқда.

Саммитнинг илк кунида АҚШ Савдо вазири ёрдамчиси Дэвид Фогель ташаббуси билан ташкил этилган “Eurasia Meet and Greet” тадбирида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов иштирок этди.

Маълумот учун, Дэвид Фогель АҚШ Савдо вазирлигининг халқаро ҳамкорлик ва инвестициялар йўналишида фаолият юритувчи вакили бўлиб, Евроосиё минтақаси билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда бизнес мулоқотларни кенгайтириш масалалари учун масъул ҳисобланади.

“Eurasia Meet and Greet” тадбирида мамлакатимизнинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сиддиқов, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев ва Ўзбекистон тадбиркорлари делегацияси қатнашди.

Бўлиб ўтган учрашувда иштирокчилар инвестиция муҳитини янада яхшилаш, қўшма сармоявий лойиҳаларни илгари суриш, саноат, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ҳамда инновацион технологиялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда хорижий сармоядорлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, америкалик ишбилармон доиралар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, янги савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва мавжуд ҳамкорликларни янада мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ташаббуслар илгари сурилди.

Қайд этиш жоизки, SelectUSA инвестиция саммити Ўзбекистон ва АҚШ тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, молиявий сармоядорлик оқимини ошириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳалар кўламини кенгайтиришда муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

Саммит доирасида бўлиб ўтадиган бошқа тадбирлар билан обуначиларимизни навбатдаги постларимиз орқали таништириб борамиз.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring