Жорий йилнинг 7 июль куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва муҳожирлар масалалари бўйича вазири Айман Ҳусайн Сафадий билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Иордания ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш хусусан, агросаноат, туризм, озиқ-овқат саноати, экспорт-импорт операциялари ва логистика соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Музокаралар якунида вазир жаноблари BMB HOLDING вакилларини жорий йилда Иорданияга ташриф буюриши режалаштирилаётган ўзбекистонлик тадбиркорлар делегацияси таркибида иштирок этишга таклиф қилди.