BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
24.07.2026 / Без рубрики

АВТОМОБИЛСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

24.07.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ АГРОТЕХНОЛОГИК ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

23.07.2026 / Без рубрики

ХИТОЙНИНГ ИЧКИ МЎҒУЛИСТОН АВТОНОМ ТУМАНИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.07.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING – AEEX ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧИ

18.07.2026 / Без рубрики

ИРОҚ КУРДИСТОНИ БИЛАН ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

25.07.2026 / Без рубрики

ЯПОНИЯНИНГ ICONS CO., LTD. КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 24 июль куни BMB HOLDING вакиллари Япониянинг консалтинг соҳасида фаолият юритувчи ICONS Co., Ltd. компанияси президенти маслаҳатчиси Такаюки Курита билан учрашув ўтказди.
 
Мулоқот аввалида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, хусусий сектор учун яратилаётган янги имкониятлар, инвестиция лойиҳаларини халқаро стандартлар асосида шакллантириш ҳамда Япониянинг илғор тажрибасини жалб этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Учрашувда BMB HOLDINGнинг кўп тармоқли фаолияти, инвестициявий салоҳияти ва Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрни ҳақида тақдимот ўтказилди.
 
Шунингдек, айни пайтда Холдинг томонидан туризм инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт-логистика ечимларини такомиллаштириш ва замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш бўйича қатор ташаббуслар амалга ошириб келинаётгани маълум қилинди.
 
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, технологиялар трансфери, инновацион ечимлар, инсон капитали ҳамда барқарор ривожланиш соҳаларидаги илғор тажрибадан самарали фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.
 
Ўз навбатида, ICONS Co., Ltd. вакиллари консалтинг соҳасидаги тажрибасини тақдим этиб, иқтисодий тараққиёт дастурларини ишлаб чиқиш, техник кўмак механизмларини мувофиқлаштириш, лойиҳаларни баҳолаш ҳамда халқаро тараққиёт институтлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
 
Конструктив ва ишчан руҳда ўтган учрашув якунида томонлар Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва истиқболли йўналишлар бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring