BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
20.08.2026 / Без рубрики

НЬЮ-ДЕҲЛИДАГИ B2B МУЛОҚОТДАН ЖИЗЗАХДАГИ ЭКСПОРТ ЛОЙИҲАСИГАЧА

07.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ВА ЯҚИН ШАРҚ БОЗОРЛАРИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

06.08.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА МАЛАЙЗИЯ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

06.08.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ: ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

04.08.2026 / Без рубрики

ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ ДОИРАСИДА НАВБАТДАГИ B2B МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

20.05.2025 / Kompaniyadagi yangiliklar

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА BMB VILLAGE МАЖМУАСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сонли “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланганидек, магистраль йўлларда туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида туристик инфратузилма объектларини бунёд этиш муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланган. 

Мазкур фармонда илгари сурилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, BMB HOLDING Жиззах вилоятида туризм ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган навбатдаги йирик лойиҳа – BMB VILLAGE мажмуасини ишга туширди. Замонавий услубда барпо этилган мазкур мажмуа Ҳолдинг томонидан бу йил фойдаланишга топширилган учинчи объект бўлиб, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидан ўтувчи М-39 магистрал йўли ёқасида жойлашган. Кўп тармоқли BMB VILLAGE мажмуаси 45 кишилик энг замонавий дизайнда қурилган меҳмонхона, ресторан, автотураргоҳ, автомобилларни ювиш шаҳобчаси ҳамда кийим ювиш хизматидан иборат.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллиард сўм бўлиб, бу  орқали Жиззах вилоятида ички ва ташқи туризмни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш назарда тутилган. Қолаверса, BMB HOLDING ташаббуси билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа нафақат иқтисодий аҳамиятга эга, балки маданий-маърифий жиҳатдан ҳам аҳолининг эҳтиёжларига жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, бу каби BMB VILLAGE мажмуасининг дастлабкиси Ҳолдинг томонидан 2024 йилнинг ноябрь ойида Тошкент вилоятининг Чиноз туманида фойдаланишга топширилган эди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ҳолдинг келгусида BMB VILLAGE мажмуасини республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам ишга туширишни ўз олдига мақсад қилган.

Бир сўз билан айтганда, BMB HOLDING қайси йўналишда фаолият олиб бормасин, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида барпо этилаётган Янги Ўзбекистонни янада гуллаб-яшнаши, халқимиз фаравонлигини ошириш ва Ватанимиз тараққиёти йўлида ўзининг барча имкониятлари ҳамда салоҳиятини ишга солишда давом этади.

 BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring