BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.10.2026 / Без рубрики

ГЕРМАНИЯНИНГ KÄRCHER КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

14.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ОCИЁ ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР БАНКИ ЎРТАСИДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

14.10.2026 / Без рубрики

ЛИТВАНИНГ IMLITEX КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

13.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БЕЛАРУСЬ БОЗОРИДАГИ ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

09.10.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН–ТОЖИКИСТОН: САВДО ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

26.07.2025 / Voqealar

BMB HOLDING ва Корея делегацияси ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2025 йил 25 июль куни BMB HOLDING бош офисида Бош директор ўринбосари Сардорбек Розукулов ҳамда Корея Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасида етакчи ҳисобланувчи Чунгнам миллий университети профессори, шунингдек Эркин савдо битими (FTA) комиссияси аъзоси Суҳо Ҳан бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмонларга Ҳолдингнинг асосий фаолият йўналишлари, халқаро инвестициявий лойиҳалар, шунингдек қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш борасидаги тажриба ва ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Чунгнам миллий университети вакиллари, айниқса, чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари — заъфарон ва заъфаронли маҳсулотларга катта қизиқиш билдиришди. Музокаралар чоғида, келгусида Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон маҳсулотларини Корея Республикасига экспорт қилиш салоҳиятини ошириш мақсадида, Корея импорт божларини камайтириш бўйича таклифни Корея ҳукумат комиссиясига киритиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Учрашув якунида томонлар жорий йилнинг октябрь ойида Жиззах вилоятида жойлашган BMB HOLDING корхоналарига амалий ташриф уюштиришга келишиб олишди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring