Жорий йилнинг 5 сентябрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ва Trade Plus International LLC компанияси раҳбарияти жаноб Ақсар, Сажута хоним ҳамда жаноб Парамаллар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар аввалида хорижлик меҳмонларга BMB HOLDING асосий фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган халқаро инвестициявий лойиҳалар, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт салоҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Ўз навбатида, Trade plus International LLC компанияси вакиллари Яқин Шарқ давлатларига Ҳолдинг тизимида етиштирилаётган, чуқур қайта ишланган ва музлатилган қишлоқ хўжалиги муҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш масалалари юзасидан қизиқиш билдирдилар.
Учрашув якунида томонлар юртимиздан Яқин Шарқ давлатларига қайта ишланган озиқ-овқат, ҳўл ва қуритилган мевалар, дуккакли маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича келишувларга эришдилар.
BMB HOLDING Ахборот хизмати