Жорий йилнинг 7 октябрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ва Хитойнинг “Tianjin Shenlong Herb Medicine Traditional Chinese Medicine Health Research Institute” ташкилоти Президенти Цян Тие ҳамда “Guoju (Tianjin) Medical Technology Co., Ltd” компанияси раҳбари Ван Жун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот аввалида Ҳолдинг таркибига кирувчи компанияларнинг экспорт салоҳияти, табиий BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон ва бошқа турдаги қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Ўз навбатида, меҳмонлар юқори сифатли миллий заъфарон ўсимлиги ва қизилмия илдизи асосида янги дори воситаларини ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда келгусида тиббиёт соҳасида қўллаш юзасидан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирдилар.
Бўлиб ўтган музокаралар якунида, Хитойлик ташкилотлар билан ҳамкорликда Ҳолдинг томонидан етиштирилган заъфарон ўсимлигидан янги турдаги дори воситаларини ишлаб чиқиш мақсадида қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
BMB HOLDING Ахборот хизмати