BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
23.04.2026 / Без рубрики

БАҲОРГИ ЭКИН МАВСУМИДА ҚОВОҚЧИЛИКНИНГ ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН МОДЕЛИ: BMB HOLDING ТАЖРИБАСИ

21.04.2026 / Без рубрики

“РОСТОК” ВА “ТРОЙКА” КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

16.04.2026 / Без рубрики

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

15.04.2026 / Без рубрики

ҚИРҒИЗИСТОН ВА ПОЛЬША ИШБИЛАРМОНЛАРИ БИЛАН ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

13.04.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БРЕНД-АМБАССАДОРИ ШАХМАТ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕР!

28.01.2026 / Без рубрики

РИМ ШАҲРИДА САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Европа мамлакатларига ишчи сафарини амалга оширмоқда.

Мазкур сафар доирасида жорий йилнинг 28 январь куни Бекзод Маматқулов Италия пойтахти Рим шаҳрида Ernst & Young Global Consulting компаниясининг Италиядаги офиси Президенти маслаҳатчиси Алессандро Момбеллони билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида BMB HOLDING таркибидаги корхоналарни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) тизимига ўтказишни давом эттириш масалалари кўриб чиқилди. Бугунги кунда Холдинг таркибидаги BMB High Tech корхонаси молиявий ҳисоботларни тайёрлашда МҲХС тизимига тўлиқ ўтган бўлиб, 2026 йил якунига қадар яна учта корхона мазкур тизимга тўлиқ ўтиши қайд этилди.

Шунингдек, томонлар BMB HOLDING таркибидаги корхоналар томонидан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларга халқаро молия институтлари томонидан инвестициялар ва банкларни молиявий ресурсларини тўғридан тўғри жалб қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Самарали ва ишчан руҳда ўтган учрашув якунларига кўра, BMB HOLDING таркибидаги корхоналарни халқаро молиявий ҳисобот стандартларига тўлиқ мослаштириш, шунингдек, уларнинг халқаро молия бозорларига интеграциясини жадаллаштиришга қаратилган аниқ амалий қадамлар режаси бўйича келишиб олинди.

Умуман олганда, мазкур келишувлар Холдинг корхоналари фаолиятида молиявий шаффофликни ошириш, инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга замин яратади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring