Шафран от BMB Za'faron – надежное качество
Другие новости
23.05.2025 / Voqealar

HT HOLDING (ИТАЛИЯ) ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА ТАРЗИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

21.05.2025 / Voqealar

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

20.05.2025 / Без рубрики

EUROPE CEI GCC (ФРАНЦИЯ) КОМПАНИЯСИ БОШҚАРУВ РАИСИ МАСЛАҲАТЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

20.05.2025 / Voqealar

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА BMB VILLAGE МАЖМУАСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

16.05.2025 / Press-reliz

АРНАСОЙ ТУМАНИДА БАРПО ЭТИЛГАН БМБ АГРО ТАРКИБИДАГИ ДУККАКЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИ ОЧИЛДИ

29.04.2025 / Без рубрики

ҚОЗОҒИСТОННИНГ ҚИЗИЛОРДА ВА ТУРКИСТОН ВИЛОЯТЛАРИ БИЛАН САВДО АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 29 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилояти ҳокими ўринбосари Зебешев Ардак Темирханович ва Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Козбеков Талгат Жапарханович бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки қўшни мамлакат — Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда янада ривожланаётганлиги қайд этилди. Томонлар савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва инвестиция соҳаларида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Асосий эътибор қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига қаратилди. Хусусан, Ҳолдинг томонидан етиштирилаётган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистон бозорига етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳамда мазкур маҳсулотларни дистрибуция қилиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қозоғистон томони ўз навбатида, минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, агросаноат соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш, логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва икки томонлама товар айирбошлашни диверсификация қилишга катта қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида савдо миссиялари алмашинувини йўлга қўйиш ва товар айрибошлаш ҳажмини янада оширишга келишиб олинди.

Следите за нами в социальных сетях

Узнайте больше о наших решениях

Оставьте контактные данные и мы отправим вам презентацию