BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
05.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ЕВРОТОРГ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРМОҚДА

02.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ГЕРМАНИЯ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

31.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING: ИСПАНИЯ БИЛАН АГРОСАНОАТ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ

30.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

29.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

26.06.2026 / Без рубрики

ХИТОЙЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН САВДО, ТУРИЗМ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИДАГИ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 26 июнь куни BMB HOLDING вакиллари Сичуан–Чунцин тадбиркорларининг Ўзбекистондаги Савдо-саноат ассоциацияси Бош котиби Чжао Яньянь ҳамда ассоциациянинг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси Вэй Ган билан учрашув ўтказди.
 
Мулоқот аввалида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётгани, ҳудудлараро ҳамкорлик ва ўзаро ишбилармонлик алоқалари янги босқичга кўтарилаётгани алоҳида таъкидланди.
 
Учрашувда меҳмонларга мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда BMB HOLDING томонидан агросаноат, озиқ-овқат саноати, экспорт-импорт, логистика, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.
 
Музокаралар давомида жорий йил сентябрь ойида Сичуан провинцияси ва Чунцин шаҳридан Ўзбекистонга ташриф буюрадиган йирик хитойлик тадбиркорлар делегациясининг BMB HOLDING билан учрашувини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, меҳмонлар учун Холдингнинг Бўстонлиқ ва Зомин туманларида жойлашган Za’faron Premium Hotel мажмуаларига танишув турларини ташкил этиш режалаштирилди.
 
Томонлар Сичуан провинциясининг етакчи оммавий ахборот воситалари ва туроператорлари иштирокида инфотурлар ташкил этиш, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, шунингдек, MICE туризми йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
 
Шу билан бирга, меҳмонлар BMB HOLDING шоурумида намойиш этилган маҳсулотлар билан танишиб, уларнинг сифати ва экспорт салоҳиятини юқори баҳоладилар. Айниқса, мош, оқ ва қизил ловия каби дуккакли экинларни Хитой бозорига экспорт қилиш имкониятлари ҳамда Сичуан провинциясидаги ҳамкорлар билан заъфаронли чой ишлаб чиқариш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
 
Конструктив ва дўстона руҳда ўтган музокаралар якунида томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring